Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён билан телефон орқали гаплашди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён 5 июнь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда бир-бирини ва дўст халқларимизни муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо билан самимий қутлаб, тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тиладилар.
Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро савдо ва юк ташиш кўрсаткичлари, қўшма корхоналар сони ортиб бормоқда.
Жорий йил май ойида Теҳрон шаҳрида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши, бизнес форуми ва саноат кўргазмаси ўтказилди. Ҳамкорлик бўйича 2025-2027 йилларга мўлжалланган “йўл харита”си қабул қилинди.
Савдо, инвестиция, транспорт ва логистика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Эрон етакчилари минтақавий кун тартиби ҳамда бўлажак тадбирлар режаси юзасидан фикр алмашдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Учинчи Ренессансга элтувчи маърифат кўприги: Ўзбекистон—Покистон ҳамкорлигининг янги босқичи
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- “Инсоният цивилизациясига асос бўлган ютуқлар шу заминдан келиб чиққан” — Парагвай Президенти
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг