Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Буюк ипак йўли» халқаро туризм марказига ташриф буюрди
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги «Буюк ипак йўли« халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди.
Сўнгги йилларда энг замонавий стандартларга мос инфратузилма яратилгани туфайли Самарқанд шаҳри халқаро миқёсдаги йирик тадбирлар – олий ва юқори даражадаги саммитлар, конференция ва конгрессларнинг анъанавий мезбонига айланди.
2022 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан «Буюк ипак йўли» мажмуаси бунёд этилгани бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқиб, Самарқанднинг халқаро марказ сифатидаги салоҳиятини янада оширди.
Бугун Президент ушбу халқаро туризм марказига ташриф буюриб, олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари, яратилаётган шароитлар билан танишди. Мажмуада хорижий делегациялар ва сайёҳларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулайликларни кенгайтиришга қаратилган муайян ишлар олиб борилмоқда, қатор янги объектлар қурилмоқда.
Жумладан, марказ ҳудудида умумий майдони 1150 квадрат метр бўлган йирик концерт зали барпо этилмоқда. 100 кишини қабул қила оладиган маданият маскани замонавий акустика ускуналари билан жиҳозланмоқда.
Президентимиз хорижий делегациялар, икки томонлама учрашувлар учун қулайликларни ошириш бўйича тавсиялар берди.
Шу ернинг ўзида Самарқанд вилояти ҳокими ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши юзасидан давлатимиз раҳбарига ҳисобот берди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда Самарқандда йирик халқаро анжуманлар бўлиб ўтади. Бугунги кунда «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити ва Иқлим форуми, «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари» саммити, ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясини ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг