Шавкат Мирзиёев россиялик икки артистни мукофотлади
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик, иттифоқчилик муносабатларини ривожлантириш, халқларимизнинг анъанавий дўстлик ва ҳамжиҳатлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги катта хизматлари, ўзининг ёрқин ва бетакрор истеъдоди, хусусан, кино ва театр йўналишидаги сермаҳсул ижодий фаолияти билан маданият ва санъат соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, маънавий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва бойитишга қўшаётган муносиб ҳиссаси учун қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин:
Безруков Сергей Витальевич - Россия Федерациясининг халқ артисти, Москва драма театри бадиий раҳбари, театр ва кино актёри
Лиепа Андрис Марисович - Россия Федерациясининг халқ артисти, балет артисти, режиссёр
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг