Шавкат Мирзиёев «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди
Давлатимиз раҳбари «Лукойл» компанияси томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бориши билан танишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни «Лукойл» компанияси асосчиси Вагит Алекперовни қабул қилди.
Учрашувда Россиянинг етакчи нефть-газ компаниясининг Ўзбекистон энергетика соҳасидаги лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, инфратузилмани модернизация қилиш ва нефть маҳсулотларини чакана сотиш тизимини ривожлантириш шулар жумласидан.
Компаниянинг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режалари юзасидан фикр алмашилди. Мутахассисларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, ижтимоий аҳамиятга молик дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг