Шамол электр станцияларини қуришда шамол потенциалини аниқлаш учун LIDAR ўлчов қурилмасидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди

12:16 01 Август 2023 Жамият
366 0

2023 йил 27-28 июль кунлари Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтида АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери  Миллий офиси билан биргаликда ҳудудларнинг шамол салоҳиятини юқори аниқликда ўлчаш имконини берувчи замонавий LIDAR ўлчов қурилмасидан фойдаланиш бўйича ўқув машғулоти ўтказилди.

Унда Институт ходимлари, «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети, Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ўқитувчилари ҳамда талабалари қатнашди.

Ушбу ўлчов қурилмалари Инновацион ривожланиш вазирлигига USAID агентлигининг «Power the Future» дастурининг техник ва институционал кўмаги доирасида беғараз тақдим этилган.

Қурилмадан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацияларни жорий қилиш ва технологиялар трансфери Миллий офиси ҳамда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми доирасида институтда тадқиқотлар олиб бориш мақсадида фойдаланилади.

Ўқув-тренинг машғулоти давомида юртимизда мавжуд шамол энергия зоналари ҳақида ва мазкур зоналарда йирик шамол электр станцияларини қуриш учун шамол салоҳиятини аниқлаш мақсадида зарур бўлган LIDAR ўлчов қурилмасини ўрнатиш, мониторинг қилиш, мунтазам маълумотларни олиш ҳамда қайта ишлаш хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер