Шакаржон Хўжаниёзова уй-музейи очилди

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Мамлакатимиз Президенти жорий йилнинг 1-2 май кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида кўп йиллар давомида эл-юрт учун фидокорона хизмат қилган давлат ва жамоат арбоби Шакаржон Хўжаниёзова таваллудининг 70 йиллигини кенг нишонлаш ҳамда хотирасини абадийлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Кеча Хоразмда юртимизнинг ардоқли фарзанди хотирасига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди.
Тадбир иштирокчилари дастлаб Боғот туманидаги «Толли бобо» қабристонида Шакаржон Хўжаниёзованинг қабрини зиёрат этиб, Қуръон тиловат қилди. Шундан кейин чинакам ўзбек аёли тимсоли бўлган, фидойи ва матонатли раҳбар Шакаржон Хўжаниёзова яшаб ўтган хонадонда уй-музейи очилди. Музейдан унинг ҳаёти ва фаолиятига оид экспонатлар ўрин олган.
— Боғот тумани асосий кўчаларидан бирига ва туман спорт мактабига қарашли гимнастика марказига Шакаржон Хўжаниёзова номини бериш бўйича қарор лойиҳаси тайёрланди, — дейди Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуротова. —Президентимизнинг топшириғига асосан, вилоятдаги фаол хотин-қизлар ўртасида Шакаржон Хўжаниёзова номидаги раҳбар аёллар танловини ўтказиш, ғолибларни давлат идоралари учун раҳбар кадрлар захирасига тавсия этиш механизми ишлаб чиқилди ва мазкур танловни юқори савияда ташкил этиш бўйича жараёнлар давом этмоқда.
Хотира тадбирларининг асосий қисми Урганч шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова, вилоят ҳокими Жўрабек Рахимов қатнашиб, Шакаржон Юсуповнанинг Ватан ва халқ олдидаги улкан хизматлари ҳақида тўхталди. Тадбирда Шакаржон Хўжаниёзованинг серқирра фаолияти акс эттирилган саҳна кўринишлари, расмлар кўргазмаси намойиш этилди. Фаол иштирокчилар турли номинациялар бўйича вилоят ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг