«Sevimli TV» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жавобгарликка тортилди
Иллюстратив фото
«Sevimli TV» телеканали муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Intelлектуал мулк агентлиги хабар қилди.
Адлия вазирлиги томонидан муаллиф Р.Худойбердиевга тегишли мусиқий асарлар «Sevimli TV» телеканали томонидан бир нечта теленовеллаларда рухсатисиз ҳамда тегишли шартнома тузмаган ҳолда фойдаланилгани ҳамда «Splay» ва «You tube» платформалари орқали барчанинг эътиборига етказилгани аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 прим 1-моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилди.
Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 177 прим 1-моддасининг биринчи қисми билан жарима жазоси тайинланди.
Таъкидлаш жоиз, қонунчиликка мувофиқ муаллиф ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 1 000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин.
Аввалроқ Муаллифлик ҳуқуқини бузгани учун хонанда Фаррух Хамраев жаримага тортилгани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг