Сеулда “Сирдарёда бизнес қилинг!” бизнес-форуми бўлиб ўтмоқда
Айни пайтда Корея Республикасининг Сеул шаҳрида “Сирдарёда бизнес қилинг!” шиори остида бизнес-форум ўтказилмоқда. Унда Жанубий Кореянинг 50 дан ортиқ компаниялари вакиллари ҳамда Сирдарё вилоятининг 20 га яқин салоҳиятли тадбиркорлари иштирок этаётир.
Бизнес-форум ишида Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашмоқда.

Форум аввалида Сирдарё вилоятининг инвестицион салоҳияти, қулай ишбилармонлик муҳити ҳамда истиқболли лойиҳалари кореялик тадбиркорлар эътиборига тақдим этилди.
Шунингдек, бизнес-форум доирасида қатор етакчи компания раҳбарлари билан G2B вa B2B форматларида ўзаро манфаатли учрашувлар ўтказилади.
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг