Сергели туманида электр таъминоти корхонасининг янги биноси ишга туширилди

11:00 20 Март 2020 Жамият
2928 0

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi AJ томонидан Сергели тумани электр таъминоти корхонасининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти раҳбарияти, туман мутасадди корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, меҳнат фахрийлари ҳам ОАВ вакилларииштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган кенг кўламли қурилиш, бунёдкорлик, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари Тошкент шаҳрида ҳамянгиланишлар, ўзгаришларга асос яратиб бермоқда. Энг асосийси, бундай ўзгаришлар ҳудуд аҳолисининг яшаш шароитини яхшилаш ва даромадини ошириш билан бирга, иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, саноатнинг янги тармоқларини ривожлантириш орқали маҳсулот ва хизматлар рақобатдошлигини оширишга олиб келади. Бу борада электр энергия таъминоти билан боғлиқ масалалар ҳам янада такомиллаштирилиши талаб этилади.

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» акциядорлик жамиятининг Сергели туман электр таъминоти корхонаси янги биноси ана шундай саъй-ҳаракатлар самарасидир. Бинобарин, бу ерда истеъмолчиларга хизмат курсатиш учун зарур барча шароитлар яратилган. Бинода конференц-зал, корхона мутахассисларини ўқитиш кабихоналар замонавий жиҳозлар билан таъминлангани иш самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Истеьмолчиларга сифатли хизмат курсатишучун уларни қабул қилиш хонаси ва электрон табло ҳам мавжуд.

Айни пайтда Сергели туман электр таъминоти корхонаси томонидан 816,93 км 0,4-6-10 кВли ҳаво тармоқлари ва 349 та 6-10/0.4 кВА трансформатор пункти орқали 1 838 та улгуржи ҳамда 66 999 аҳоли, жами 68 837 истеъмолчига хизмат кўрсатилмоқда.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, фойдаланишга топширилган бино туман аҳолисини сифатли ва узлуксиз электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатлар давом эттирилади.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” AJ

матбуот хизмати.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?