Сергели туманида айрим кўчаларда машиналар ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент шаҳри Сергели туманининг айрим кўчаларида машиналар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда туман ҳокимлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, Сергели туманида 2025 йил 23 август куни туну кун фаолият юритадиган (24/7) гастрономик, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилган Туризм кўчасининг очилиш тадбирлари ўтказилиши муносабати билан айрим кўчаларда машиналар ҳаракати вақтинча чекланади.
Автомобиллар ҳаракати чекланувчи кўчалар қуйида келтирилди:
Суғдиёна кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир ва Бағрикенг кўчалари кесишмасигача бўлган қисми;
Жалойир кўчасининг Суғдиёна кўчаси кесишмасидан Обиҳаёт кўчаси кесишмасигача бўлган қисми;
Обиҳаёт кўчасининг Янги Сергели кўчаси кесишмасидан Жалойир кўчаси кесишмасигача бўлган қисми.
Чеклов 2025 йил 22 август соат 18:00 дан 23 август соат 24:00 гача амал қилади.
«Ҳурматли фуқаролар ва ҳайдовчилардан ушбу вақтда муқобил йўллардан фойдаланишлари сўралади», дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- ICCI 2026: Янги Ўзбекистоннинг қурилиш салоҳияти – ғоялардан кенг кўламли ечимларгача
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг