Сергей Шойгуга нисбатан суиқасднинг олди олинди
Москвадаги «Троекуровское» қабристонида Россиянинг юқори мартабали амалдорларидан бири – Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгуга нисбатан суиқасднинг олди олинди. Бу ҳақда «Московский комсомолец» нашри хабар берди.
Федерал хавфсизлик хизмати жорий йилнинг 14 ноябрь куни амалга оширилиши кутилган ҳужум тўхтатиб қолинганини маълум қилганди, аммо у вақтда амалдорнинг исми ошкор этилмаганди.
Манбага кўра, тергов доирасида бир нечта шахс, жумладан, эр-хотин қўлга олинган. Улар сўроқ пайтида интернетда «Руслан» исмли шахс билан танишганини, у эса улардан қабристонга гул солинган ваза олиб боришни сўраганини айтган. Ваза ичида камера ва эҳтимолий мина-шакллантирилган қурилма бўлгани тахмин қилинмоқда. Топшириқ учун уларга мукофот сифатида метадон (кучли таъсирга эга бўлган синтетик опиоид модда) ваъда қилинган.
Маълум бўлишича, ҳужум Шойгу қариндошлари дафн этилган жойга ташриф буюриш вақтига мўлжалланган. «Троекуровское» қабристонда унинг отаси Кужугет Сереевич, онаси Александра Яковлевна ва 2021 йилда вафот этган опаси Лариса Шойгунинг қабрлари жойлашган.
ФХХ суиқасд Украина томони буюртмаси эканини маълум қилган. Ходимлар хавфсизлик чораларини кучайтириб, ҳудудга портловчи моддаларни аниқловчи техникалар ва полиция нарядларини жалб этган. ТАССнинг ёзишича, ҳодисадан кейин қабристонга киришда металл қидирув рамкалари ўрнатилиб, ташриф буюрувчиларнинг сумкалари текширилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг