Сербия ўзбекистонлик мигрантлар учун виза режимини енгиллаштириши мумкин

Айни вақтда Сербия давлатида бўлиб турган Ўзбекистон ТИВ раҳбарининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бошчилигидаги мамлакат делегацияси Сербия Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Владан Загражанин билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Мазкур музокараларда Сербия меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазири Неманя Старович, Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Никола Стоянович ҳам иштирок этди.
Таъкидланишича, тадбир чоғида ташқи меҳнат миграцияси, виза тартибини соддалаштириш, шунингдек, Сербияда меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.
«Миграция ва мобиллик соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни ишлаб чиқиш ҳамда имзолаш тўғрисида келишувга эришилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, томонлар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хусусан, икки давлат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш учун шартномавий-ҳуқуқий базани кенгайтиришга келишиб олишган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда доллар курси ўзгарди
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг