Сент-Луис ва Нью-Йорк шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйи очилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида Европа ва АҚШ бозорига тайёр кийим-кечак экспортини кенгайтириш, тармоқда стандартлаштириш ва рақамлаштириш ишларини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Техник тартибга солиш агентлигига халқаро сертификати бор корхоналарни 300 тага етказиш топширилди.
Ташқи ишлар вазирлигига айланмаси 1 миллиард доллардан катта брендлар билан ҳамкорлик қилиш бўйича “йўл харита”сини ишлаб чиқиш ва сентябрь ойида Тошкентда бўладиган йирик кўргазмага ушбу компанияларни таклиф қилиш топшириғи берилди.
АҚШда йилига қарийб 100 миллиард долларлик текстиль бозори бор, муқобил қўллаб-қувватлаш чоралари орқали ушбу мамлакатга экспортни 5-6 карра ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Мутасаддиларга Сент-Луис ва Нью-Йорк шаҳарларида 2 та савдо уйини очиш топширилди.
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш жараёнларига сунъий интеллектни жорий қилиш орқали даромадни 20-30 фоизга ошириш, фаолиятни шаффофлаштириш ва яширин иқтисодиёт омилини камайтириш мумкин.
Бу борада тўқимачилик корхоналарига ERP тизимини жорий қилиш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Корхоналарни ушбу тизимга ўргатиш харажатларининг бир қисми давлат томонидан қоплаб берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг