Сенаторнинг Фарғонада ёшлар билан очиқ мулоқоти ўтказилди
Жорий йилнинг 2 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетининг Фарғона филиалида Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси О.Козихонованинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.
Тадбирда ёшларга оид давлат сиёсатига оид амалга оширилаётган ишлар ва уларнинг аҳамиятига эътибор қаратилди.
Шунингдек, сенатор ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ҳар бир йигит-қизнинг билим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, ўз салоҳиятини тўла намоён этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш – давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидлади.
Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш, инновацион лойиҳаларини амалга ошириш учун молиявий ва ташкилий кўмак кўрсатиш механизмлари ҳақида ҳам сўз юритилди.
Сенатор томонидан ёшларга юртимиздаги тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш, ислоҳотлар жараёнида ташаббускор ва фаол, энг муҳими кузатувчи эмас, иштирокчи бўлиш борасида тавсиялар берилди.
Тадбир давомида ёшлар ўзларининг таклифларини билдирди ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг