Сенаторлар туманда ўрганишлар олиб борди
Жорий йилнинг 27 ноябрь куни Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Е. Гадоев ҳамда Қўмита раиси ўринбосари К. Турсунов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманида бўлиб, аҳоли, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳалла ҳаётидаги ижтимоий фаолликни ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди
Дастлаб сенаторлар тумандаги помидор етиштиришга ихтисослашган иссиқхонада бўлиб, экин парвариши жараёнлари, яратилган меҳнат шароитлари ва мавжуд иш ўринлари бўйича мутасаддилардан маълумот олди. Ушбу лойиҳа хотин-қизлар ва ёшларнинг меҳнатга жалб этилишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Шундан сўнг сенаторлар «Маданият» маҳалласида бўлиб, маҳалла раиси, фаоллар, хотин-қизлар ҳамда ёшлар билан учрашди. Учрашувда хотин-қизларнинг бандлиги, уларни касб-ҳунар ўрганишга жалб этиш, ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Мулоқот якунида сенаторлар маҳалла фаоллари ва туман масъулларига аҳоли, хотин-қизлар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда туманда иқтисодий имкониятларни кенгайтиришга доир ўз таклиф ва тавсияларини билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг