Сенаторлар Навоийда ёшлар билан учрашди

09:55 02 Декабрь 2025 Сиёсат
144 0

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бир гуруҳ аъзоларининг ёшлар билан учрашуви ўтказилди.

Ушбу учрашувда Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси ўринбосари Қ.Турсунов, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ Бошқаруви раиси – Бош директори, Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси аъзоси Қ.Санақулов, Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси А.Тумишова, Ёшлар парламенти аъзолари, вилоятдаги корхона ва ташкилотларда фаолият олиб бораётган ёшлар ҳамда олий таълим муассасаси талабалари қатнашди.

Сенаторлар ёшлар масаласи мамлакатимизда устувор йўналишлардан бири эканини таъкидлаб, Навоий вилоятида ёшлар учун яратилаётган ўқув-илмий шароитлар, грант ва стипендиялар тизими, маҳаллий лойиҳалар доирасидаги янги ташаббуслар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Тадбир давомида сенаторлар томонидан ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди. Шунингдек, ёшлар ҳам ўзларининг таклифларини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер