Сенатор ва омбудсман маҳкумлар билан учрашди

Маҳкум: — Эшитишимча, 1 та китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилар экан. Мен бир ойда ўнта китоб ўқимоқчиман. Шунда жазо муддатим бир ойга қисқарадими?
Сенатор: — Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди. Унга кўра, Жиноят кодекси шахс тузалиш йўлига ўтгани муносабати билан жазони ўташ муддатини қисқартиришни назарда тутувчи 74-1-модда билан тўлдирилади.
Бунда маҳкум Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланган адабиётлар рўйхатидаги китобларни ўқиса ва ушбу китобларни ўқигани факти тасдиқланса, жазони ўташ муддати ҳар бир ўқилган китоб учун уч кунга, бироқ бир йилда кўпи билан 30 кунгача Комиссиянинг хулосасига асосан суд томонидан қисқартирилиши мумкинлиги назарда тутилган.
Қарши шаҳридаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясида сенатор Комила Каромова ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Қашқадарё вилоятидаги минтақавий вакили Лола Саодатова иштирокида ташкил этилган тадбир шу каби савол-жавобларга бой бўлди.
Тадбирда дастлаб сенатор Комила Каромова сўзга чиқиб, иштирокчиларга Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумот берди.
Шунингдек, тадбир давомида жазо муддатини ўтаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлар, жумладан, туркум ётоқхоналари, маиший хоналар, ошхоналар аҳволи, кутубхоналар, даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлимлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудлари ва иш жойлари ўрганилиб, маҳкумлар билан жамоавий ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг