Сенатор Тошкент вилоятида жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди

Тошкент вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда Олий Мажлис Сенатининг 10-ялпи мажлисида қабул қилинган қонунлар ва муҳокама этилган масалалар мазмун-моҳияти жамоатчиликка етказилди, шунингдек, олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси Малика Кадирханова, вилоятдаги тегишли бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари, олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этди.
Сенатор ялпи мажлисда кўриб чиқилган ноширлик фаолияти, транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишига доир қонунлар, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий маъруза ва Бош прокурорнинг ҳисоботи ҳақида ахборот берди.
Бундан ташқари, йиғилишда олий таълим муассасалари битирувчиларининг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Туман ва шаҳар ҳокими ўринбосарлари сони қисқартирилади
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг