Сенатор «Миллий, минтақавий ва глобал даражада халқ дипломатияси» мавзусида бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди
Олий Мажлис Сенати Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев «Миллий, минтақавий ва глобал даражада парламент дипломатияси орқали барқарор ривожланишни таъминлаш» мавзусида Тошкент шаҳрида жорий йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган халқаро конференцияда иштирок этди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий̆ Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Шанҳай Ҳамкорлик Ташкилоти Халқ дипломатияси маркази, Бирлашган миллатлар ташкилотининг Ўзбекистондаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Сенатор ўз маърузасида мамлакатимизда олиб борилаётган очиқлик ва яқин қўшничилик сиёсати, амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, фуқаролик институтларининг ривожланиши, халқ дипломатиясининг устувор жиҳатларига тўхталиб ўтди.
Барқарор тараққиётга олиб борадиган йўл фақат иқтисодий кўрсаткичлар билан эмас, балки халқлар ўртасидаги ишонч, очиқ мулоқот ва ҳамжиҳатлик билан таснифланади. Халқ дипломатияси — бу буюк мақсадларга эришишда энг таъсирли, энг инсоний куч эканлиги таъкидланди.
Конференцияда сўзга чиққанлар глобал муаммоларни ҳал этишда парламент дипломатиясининг ролини янада кучайтириш, маданий ва сайёҳлик алмашинувини рағбатлантириш, ёшлар ўртасида мулоқот платформаларини кенгайтириш бўйича амалий таклиф ва тавсиялар билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг