Сенатор Бухоро вилоятида халқ вакиллари билан учрашув ўтказди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси раиси Э. Гадоев Бухоро вилоятида бўлиб, Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида кўриб чиқилган масалалар ва маъқулланган қонунларнинг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш мақсадида навбатдаги учрашувни ўтказди.
Маълумки, жорий йил 31 октябрь – 1 ноябрь кунлари бўлиб ўтган ялпи мажлисда сенаторлар 15 та масалани, жумладан 14 та қонунни батафсил муҳокама қилган эди. Ташкил этилган сенатор учрашувида ушбу қонунларнинг аҳамияти, уларнинг ижросини таъминлашда маҳаллий Кенгашлар ҳамда жамоатчиликнинг ўрни юзасидан фикр алмашилди.
Тадбирда вилоят ва Бухоро шаҳар Кенгашлари депутатлари, Кенгаш котибиятлари мутахассислари, ёшлар маслаҳати гуруҳи аъзолари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Учрашув чоғида мамлакатда иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш, маҳаллий бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ёшларнинг жамиятдаги фаоллигини ошириш каби бир қатор устувор йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Сенат ялпи мажлисида маъқулланган қонунларни ҳудудларда самарали амалга ошириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда ҳудудларни барқарор ривожлантиришга қаратилган амалий таклифлар илгари сурилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг