Сенатор «BeWOMAN ASIA» форумида иштирок этди

Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Гулнора Маруфова Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида «BeWOMAN ASIA» Марказий Осиё форумида иштирок этди.
Мазкур тадбирда 20 та давлат, шу жумладан УНEСКО, УНИСEФ, БМТ, ЕХҲТ ва UN Woman каби нуфузли халқаро ташкилотларнинг 100 дан ортиқ вакиллари қатнашди.
Форум аёллар етакчилиги, гендер тенглик ва барқарор ривожланиш масалаларига бағишланиб, минтақадаги етакчи сиёсатчи, олим, тадбиркор ва экспертларни бир майдонда жамлади.
Сенатор форумнинг «Марказий Осиё Ренессанси: авлодлар кучи» мавзусидаги биринчи ялпи сессиясида қатнашди. Ўз чиқишида сенатор сўнгги йилларда Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини оширишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон қонунчилиги халқаро стандартларга мос равишда яратилгани, гендер тенглик ва зўравонликдан ҳимоя қилишга оид муҳим қонунлар қабул қилингани қайд этилди. Бунда давлат ва жамият бошқарувида аёллар иштироки кенгайган, шу жумладан қизлар ва аёл олималар учун имкониятлар ортиб бормоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг