Сенатда Япониянинг Ўзбекистондаги Элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев мамлакатимиздаги дипломатик миссиясини якунлаётган Япониянинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Такаши Хатори билан учрашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар ҳамда стратегик шериклик изчил ва барқарор ривожланаётгани алоҳида таъкидланди. Япония Осиё ва Тинч океани минтақасида Ўзбекистоннинг муҳим сиёсий, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорларидан бири сифатида эътироф этилди.
Учрашувда иқтисодий, инвестициявий, илмий-техникавий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, парламентлараро алоқаларни чуқурлаштириш ва парламент дипломатияси имкониятларидан самарали фойдаланиш орқали кўп қиррали муносабатларни мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.
Хусусан, парламентлараро дўстлик гуруҳлари фаолиятини фаоллаштириш, ўзаро ташрифлар ташкил этиш ва қонунчилик соҳасидаги тажриба алмашувини йўлга қўйиш бўйича таклифлар билдирилди.
Шунингдек, ишбилармон доиралар ва йирик компаниялар ўртасида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, уларни ривожлантириш мақсадида аниқ дастурларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш юзасидан келишувга эришилди.
Учрашувда таълим, фан ва маданият йўналишларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инсон капитали ривожига қаратилган ташаббусларни илгари суриш, шу жумладан, ўзаро алмашув дастурларини кенгайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Экрандаги қабоҳатнинг ҳаётдаги акси ёки енгил-елпи сериаллар жамиятга нима беряпти?
- Нью-Йорк манзаралари
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг