Сенатда Корея Республикаси делегацияси билан учрашув ўтказилди

Жорий йил 4 сентябрь куни Сенатда Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия раиси Анвар Тўйчиев Корея Республикасининг Мирянг шаҳри Маҳаллий вакиллик органи раиси Хо Хонг бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик стратегик шериклик даражасига кўтарилгани таъкидланди. Мамлакатлар раҳбарларининг сиёсий иродаси давлатлараро муносабатларнинг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилди.
Икки мамлакатнинг барча йўналишлардаги ҳамкорлиги, хусусан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги иқтисодий ва инвестиция лойиҳаларини кенгайтириш ҳамда ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, парламентлараро мулоқотни мустаҳкамлаш, дўстлик гуруҳлари ишини фаоллаштириш ва кенг кўламдаги қўшма тадбирларни ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама этилди. «Электрон парламент» тизимини жорий этиш, «ақлли қишлоқ хўжалиги» лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш юзасидан таклифлар шулар жумласидандир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг