Сенатда Корея-Ўзбекистон парламент дўстлик гуруҳи раиси билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Корея Республикаси Миллий Ассамблеясининг Маданият, туризм ва спорт қўмитаси раиси ва «Корея-Ўзбекистон» парламент дўстлик гуруҳи раҳбари Ким Гё Хон билан учрашди.
Суҳбат давомида Ўзбекистон-Корея муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва уларни, шу жумладан, икки томонлама парламентлараро ҳамкорлик орқали янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Корея Республикаси ишонч, дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган узоқ муддатли шерикликни изчил ривожлантираётгани таъкидланди.
Икки давлат раҳбарларининг 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси доирасида бўлиб ўтган учрашуви икки томонлама алоқаларга янада туртки бергани қайд этилди.
Суҳбат давомида сўнгги йилларда икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ўзаро алоқалар янги ва доимий хусусиятга эга бўлгани алоҳида таъкидланди. Иккала мамлакат парламентлари соғлиқни сақлаш, рақамли технологиялар, иқлим кун тартиби, спорт ва бошқа соҳаларда мулоқотни чуқурлаштириш учун катта салоҳиятга эга эканлиги қайд этилди.
Учрашув якунида парламентлараро ҳамкорликни янада фаоллаштириш ва олий даражада эришилган Ўзбекистон-Корея келишувларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши устидан парламент назоратини таъминлаш бўйича келишувга эришилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Комилжонов Мухаммадсолиҳ Собиржон ўғлининг “Сaломaтлик лaндшaфтлaрини тaшкил этиш тaмойиллaрини ишлaб чиқиш” мавзусидаги (архитектура фанлари бўйича) фалсафа доктори (PhD) диссертациясининг ҳимояси эълони
- Россия янги урушга тайёргарлик кўрмоқда — Германия мудофаа вазири
- Теҳронда вазият жиддий: пойтахт аҳолиси эвакуация қилиниши мумкин
- Наманган – янгиланиш ва гўзаллик шаҳри
- Дўстлик ва ҳамкорликни кенгайтирган форум (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон ёки Миср. Қайси терма жамоа кучли?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг