Сенатда «Конституция ойлиги» доирасида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Конституция ойлиги» муносабати билан «Очиқ эшиклар куни» тадбири ўтказилди. Тадбирда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари ва талабалари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, маҳалла раислари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир доирасида Сенатнинг конституциявий ваколатлари, қонун ижодкорлиги жараёни, қонунларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш тартиби тўғрисида батафсил маълумот берилди. Иштирокчилар Сенат биносидаги ялпи мажлислар зали, қўмита мажлислари хоналари, кутубхона, музей, Медиа-марказ фаолияти ва иш жараёни билан танишдилар.
Шунингдек, сенаторлар Конституциянинг янги таҳририда белгиланган асосий тамойиллари, миллий қонунчиликни такомиллаштириш йўналишлари, парламент фаолиятининг ҳуқуқий асослари бўйича маърузалар тақдим этишди.
Мулоқот жараёнида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга сенатор ва мутахассислардан жавоб олдилар.
«Очиқ эшиклар куни» ҳуқуқшунослар, ёшлар ва жамоатчилик учун Сенат фаолиятини ўрганиш, давлат бошқаруви ва қонун ижодкорлиги жараёнлари билан яқиндан танишиш имконини берди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг