Сенатда БМТ Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

20:17 16 Январь 2026 Сиёсат
348 0

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Козихонова БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (UNFPA) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Нигина Абасзаде бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.

Суҳбат чоғида 2026–2030 йилларга мўлжалланган мамлакат дастурини амалга оширишнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Дастур гендер тенглик ва репродуктив саломатликни таъминлаш, демографик масалалар бўйича Ўзбекистон сиёсати ва амалдаги қонун ҳужжатларини қўллаб-қувватлашни, парламент ва тегишли давлат тузилмалари билан ҳамкорликни назарда тутади.

Учрашув якунида иштирокчилар самарали ҳамкорликка ҳамда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш йўлида биргаликда ҳаракат қилишга тайёр эканликларини билдирди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер