Сенат қўмитаси томонидан аҳолини пестицидларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди

11:09 28 Ноябрь 2025 Сиёсат
94 0

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан аҳолини пестицидларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишга бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

Унда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари тегишли доимий комиссиялари аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги масъул ходимлари ва экспертлари, вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда пестицидларнинг турлари, қўлланилиши ва миллий меъёрий базаси, пестицидларнинг инсон саломатлигига таъсири, пестицидларнинг атроф-муҳит ва озиқ-овқат маҳсулотларида мониторинги каби масалалар муҳокама қилинди.

Хусусан, пестицидларнинг инсон саломатлигига таъсири йўллари (сув, озиқ-овқат орқали, пестицидларни қўллаш жараёнида, идиш ва контейнерлар орқали ва бошқа.), унинг оқибатида келиб чиқаётган касалликлар, уларга қарши курашиш хорижий тажрибаси кўриб чиқилди.

Иштирокчилар томонидан айрим пестицидларнинг саратон билан боғланганлиги билан аниқ далилларнинг борлиги, шу сабабли пестициднинг зарарли таъсиридан ҳимояланиш мақсадида маблағ талаб қилмайдиган тавсияларни аҳолига етказиш, жумладан, шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, пестицидларни тўғри сақлаш ва утилизация қилиш, мевалар ва сабзавотларни пухта ювиб истеъмол қилиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир якунида пестицидларнинг инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер