Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчиси миссиясини якунламоқда
Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистондаги элчиси Юсуф Ал-Утайбий дипломатик миссиясини якунламоқда. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
ТИВ раҳбарининг ёзишича, у бугун, 25 декабрь куни элчи Юсуф Ал-Утайбий билан учрашув ўтказган. Учрашувда сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинган.
«Элчи жанобларига мамлакатимиздаги фидокорона фаолияти учун самимий миннатдорлик билдирилиб, келгусида улкан муваффақиятлар тилаймиз», дейди Бахтиёр Саидов.
Маълумот учун, Юсуф Ал-Утайбий 2021 йил ноябрь ойидан бери республикадаги Саудия Арабистонининг дипломатик миссиясини бошқариб келаётган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг