Саноат салоҳиятини оширадиган лойиҳа
Булоқбоши туманида “Joʻydam Taʼmir Invest” Ўзбекистон – Хитой қўшма корхонаси томонидан қиймати 350 миллион АҚШ доллари бўлган йирик саноат ва қурилиш лойиҳаси амалга оширила бошланди.
Лойиҳа доирасида полипропилен қоплар, шифер, газаблок, тайёр бетон ҳамда йўлак плиткалари ишлаб чиқариш корхоналари барпо этилиши, шунингдек, логистика маркази ва “Buloqboshi city” тураржой мажмуаси қурилиши режалаштирилган.

— Мазкур лойиҳа нафақат иқтисодий самара бериши, балки янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин яратади, — дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Иброҳимжон Юлдашев. — Шу орқали маҳаллий аҳолининг бандлигини таъминлаш ва замонавий инфратузилмани ривожлантириш имконияти кенгаяди.

Таъкидланишича, корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нафақат ички бозор эҳтиёжини қондириш, балки экспортга йўналтириш имконини ҳам беради. Бу эса туманда саноат кооперациясини ривожлантириш ва инвестициявий жозибадорликни янада оширишга хизмат қилади.
Саминжон ҲУСАНОВ
«Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг