Пентагон раҳбари наркокартелларга қарши операция бошланганини эълон қилди
Пит Хегсет «Жанубий найза» номли операциянинг бошлаганини маълум қилди. У бу ҳақда X ижтимоий тармоғида пост ёзди, бироқ операциянинг тафсилотлари ҳақида маълумот бермади.
Операция АҚШ Қуролли Кучларининг Жанубий қўмондонлиги томонидан бошқарилади, унинг оператив масъулияти марказий ва жанубий Америка ҳамда Кариб ҳудудларини қамраб олади. Шунингдек, махсус ташкил этилган қўшма бўлинма ҳам операцияда иштирок этади.
Хегсетнинг сўзларига кўра, ушбу миссия ватанни ҳимоя қилиш, наркотеррористларни йўқ қилиш ва мамлакатни одамларни ўлдирувчи наркотиклардан муҳофаза қилишга қаратилган.
Аввалроқ хорижий оммавий ахборот воситалари Хегсет ва АҚШ Қуролли Кучлари Штаб раислари қўмитаси раиси Дэн Кейнинг Оқ уйдаги йиғилишида АҚШ президенти Дональд Трампга Венесуэлага нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган куч қўлланиш чоралари ҳақида маълумот тақдим қилганини хабар қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг