Трампнинг айтишича, Эрон АҚШ билан келишув тузишни «жуда истаяпти»
АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон Вашингтон билан келишув тузишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
«Менимча, улар келишув тузишни жуда қатъий хоҳлаяпти. Мен бу борада тўлиқ очиқман. Биз улар билан мулоқотдамиз ва жараённи бошладик», — деди Трамп.
Эроннинг БМТдаги доимий ваколатхонаси эса Трампнинг бу баёнотларини шарҳлашдан бош тортди.
Бундан аввал хабар қилинганидек, Теҳрон музокараларга фақат Вашингтон ўз ёндашувини ўзгартирган тақдирдагина тайёр бўлишини айтган. Эрон ўз ядровий дастурини максимал даражада очиқ қилишга тайёр, аммо бу АҚШ томонидан санкцияларни бекор қилиш шарти билан амалга оширилиши мумкинлиги таъкидланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг