«Санепидқўмита» аҳолини йўл ёқасидан тарвуз-қовун сотиб олмасликка чақирди

17:05 25 Июль 2025 Жамият
184 0

Диетологлар фақат пишган қовунни – асосий овқатлар орасида бошқа овқатлар билан аралаштирмасдан истеъмол қилишни маслаҳат беришади. «Санепидқўмита» аҳолини йўл ёқасидан тарвуз-қовун сотиб олмасликка ҳамда қовунни куннинг қайси қисмида ейиш мумкин эмаслиги ҳақида маълумот берди.

Унда айтилишича, пишган қовунни оч қоринга, шунингдек кечқурун соат 17:00 ва 19:00 кейин истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Углевод маҳсулотларини кечқурун истеъмол қилиш инсулиннинг кўпайиши ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади.

Шунингдек, истеъмол қилиш мумкин бўлмаган яна бир қанча ҳолатлар мавжуд. Жумладан, ошқозон яраси ёки гастритнинг кучайган даврида қовун истеъмол қилиш хавфли ҳисобланади.

«Қовунда калория миқдори паст бўлишига қарамай, юқори гликемик индексга эга ва шакар миқдори кўпайган, шунинг учун у диабет ва семизликка мойиллар учун маъқул маҳсулот эмас», — дейилади қўмита тавсиясида.

Қовун асаб тизимига фойдали ва кайфиятни яхшилайди. Ҳомиладор аёллар учун «Б9» витамини ёки фолий кислотаси туфайли ҳомиланинг асаб тизими тўғри ривожланиши учун қовун истеъмоли тавсия этилади.

Бундан ташқари, қовун ич қотиши, кўришни яхшилаш, юрак фаолиятини яхшилаш, остеопороз, рахит ёки псориаз, тери, соч ва тирноқларнинг ҳолатини яхшилашга ҳам ёрдам беради.

«Ҳеч қачон йўл ёқасида тарвуз ва қовун сотиб олмаслигингиз керак. Бундай полиз маҳсулотлари ва мевалар автотранспорт воситаларининг чиқиндиларидан токсик моддаларни ўзига ўзлаштиради ва соғлиқ учун зарарли ҳисобланади», — дейилади «Санепидқўмита» огоҳлантириш хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?