Самарқанддаги қабристонда ёнғин содир бўлди
12 июнь куни соат 11:05 ларда Самарқанд вилояти Қўшработ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимига Бозоржўй маҳалласи ҳудудида жойлашган «Кўктўнли ота» қабристонида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу хабар асосида туман фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан 2 та жанговар экипаж жалб қилинган ва соат 12:54 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ҳозирга пайтда ҳолат юзасидан туман ФВБ томонидан, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Самарқанд вилояти Оқдарё туманида яшовчи икки фуқаронинг эҳтиётсизлиги сабаб қабристон ёнғин остида қолган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг