Самарқанддаги хизмат кўрсатиш биносида 201 миллион сўмлик газ ўғирланди
Самарқанд шаҳрида табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати фош этилди. Бу ҳақида «Ҳудудгазтаъминот» АЖ хабар берди.
Унда айтилишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» ГТФ комплеанс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Аниқланишича, Самарқанд шаҳрининг Амир Темур кўчасида жойлашган хизмат кўрсатиш биносида хатлов ўтказилганда, бино эгаси лойиҳа-техник ҳужжатларисиз, газ ҳисоблаш ускунасидан олдин яширин тармоқ тортган ҳолда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, 201 миллион 168 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг