Самарқанддаги емакхонада портлаш содир бўлди
Самарқанд вилоятидаги «Лаззат» ошхонасида газ портлаши содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа жорий йилнинг 19 декабрь куни соат 14:20 да Оқдарё туманидаги Наврўз маҳалласида содир бўлган. Портлаш оқибатида ёнғин келиб чиқиб, ошхонанинг тахминан 40 квадрат метр майдони ёниб кетган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ўн нафар фуқаро тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Воқеа жойига ёнғин-қутқарув гуруҳи соат 14:23 да етиб бориб, соат 14:29 да ёнғинни локализация қилди, соат 14:54 да ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Воқеа жойига вилоят ва туман Фавқулодда вазиятлар бошқармалари раҳбарлари, ички ишлар, прокуратура, тиббиёт ва газ хизмати ходимлари олиб келинган. Воқеа юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг