Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бўлиб ўтди
Аввал хабар қилганимиздек, 30 октябрь – 13 ноябрь кунлари Самарқандда БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилади. Мазкур анжуман доирасида бугун Самарқанд шаҳрида ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирни ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди ва йиғилиш раиси сифатида ўз нутқида кун тартибидаги масалалар ЮНЕСКО фаолияти учун стратегик аҳамиятга эга эканини, шунингдек, улар халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.
— ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссияларнинг 12-йиғилишида маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, — дейди Гаяне Умерова. — Рақамли даврда, айниқса, Ипак йўли бўйлаб маданий меросдан самарали фойдаланиш, барқарор туризмни ривожлантириш ҳамда маҳаллий ҳамжамиятлар ҳамкорлигини кучайтириш катта аҳамият касб этади. Ипак йўли цивилизациялар ўртасидаги мулоқотнинг ёрқин намунаси бўлиб, тез суръатларда рақамлашаётган дунёда маданий алмашинув тинчлик, ўзаро англашув ва умумий фаровонликни таъминлашда муҳим ўрин тутади. Миллий комиссиялар учун бу жараён — маданий меросни таълим, ижод ва замонавий технологиялар билан уйғунлаштирувчи инновацион ёндашувларни илгари суриш имконини беради. Бу орқали жамоалар, айниқса, ёшлар ва маҳаллий фаоллар ўз маданий ресурсларининг ҳам сақловчиси, ҳам фойдаланувчиси сифатида фаол иштирок эта олади.

Муҳокамаларда ёшлар сиёсатини янада ривожлантириш, давлат идоралари, нодавлат ташкилотлар ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиёт мақсадларини илгари суриш, инклюзивликни таъминлаш ва имкониятлар тенглигини кенгайтириш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир давомида иштирокчилар кун тартибига киритилган муҳим йўналишлар юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ
(«Халқ сўзи»).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Электромобилларни қувватлантириш станциялари учун асбоб-ускуналар божхона божидан озод қилинади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг