Самарқандда яна котлован нотўғри ковланиши оқибатида қўшни уй қулагани айтилди
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда котлован нотўғри ковланиши оқибатида қўшни уй қулагани тасвирланган видеолар тарқалди, изоҳларда эса ҳодиса Самарқанд вилоятида содир бўлгани ёзилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Унга кўра, тарқатилаётган материалда ҳолатнинг айнан Самарқанд вилоятида содир бўлганини изоҳловчи бирор маълумот келтирилмаган.
«Шунингдек, диққат билан тингланса, тасвир ортида инсонларнинг чет тилида сўзлашаётганини ҳам эшитиш мумкин», дейилади хабарда.
Тезкор ўрганиш ишлари давомида Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги Бош бошқармаси томонидан вилоятнинг бирорта ҳудудида уй-жой қулаши билан боғлиқ ҳодиса рўй бермагани аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Жума шаҳрида котлован (хандақ) қазилаётган пайтда қўшни уй қулаб тушгани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида «Ялдо кечаси» романининг тақдимоти ўтказилди
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг