Самарқандда туризм қишлоқлари кўпаймоқда

Абдулазиз ЙЎЛДОШEВ/«Халқ сўзи». Бугунги кунда Булунғур туманида 19 та археологик, 6 та архитектура маданий мерос объекти рўйхатга олинган бўлиб, сайёҳлар диққатини тортадиган ушбу жойлар туризм масканига айлантирилмоқда. Тумандаги Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳи, Шероз қалъа ёдгорлиги жойлашган «Эрганакли» маҳалла фуқаролар йиғини ҳам табаррук манзиллардан ҳисобланади. Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳига олиб борувчи 5,5 километр йўл таъмирланиб, 6,5 километр ичимлик суви, 5,5 километр электр тармоқлари тортилди.
— Туман ҳокимининг қарори билан Шероз қалъани қайта тиклаш учун 4 гектар майдон ажратилди, — дейди Хўжа Ҳофиз Меросий зиёратгоҳи ва Шероз қалъа ёдгорлиги раҳбари Нарзулла Қорабоев. — Қалъа мукаммал қурилган. Бу ерда Амир Темурнинг қароргоҳи, ҳарбий аскарлар учун ошхона ва кўплаб хоналар бўлган. Қалъа қамалда қолган пайтлар Булунғур ариғидан сув олиш учун яширин йўлдан фойдаланилган. Шероз қалъа тарихини тўлиқ ўрганиш, қазиш ишларини олиб бориш, топилган ноёб топилмаларни реставрация қилиш борасида лойиҳалар тайёрланмоқда.
Жорий йилда Маданий мерос агентлиги томонидан Хўжа Ҳофиз Меросий мақбараси ҳамда Шероз қалъа мажмуасида қурилиш-таъмирлаш ва тадқиқот ишларини олиб бориш мақсадида 14 миллиард сўм маблағ ажратилгани эътиборга молик.
— Шу кунгача Шероз қалъага олиб бориладиган 13 километр йўлга асфальт ётқизилди. 2,5 километр ичимлик суви, 3,5 километр электр энергияси тармоқлари тортилиб, 29 дона ёритиш чироқлари ўрнатилди, — дейди Туман ҳокимининг ўринбосари Азизбек Бўрибоев. — Археологик қазишма вақтида темурийлар даврига хос ноёб ёдгорликлар топилган ернинг том қисми ёпилди. Қалъа ҳудудида битта автотураргоҳ, 1,5 километр саломатлик йўлакчалари ҳамда Булунғур ариғи устига кўприк қурилди. Вилоятимизнинг бошқа табаррук манзилларида ҳам бу йўналишдаги ишлар давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг