Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми ўз ишини давом эттирмоқда
Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Осиё хотин-қизлари форумининг 2 куни 7-параллель сессиясидан ўз ишини бошлади.
Хотин-қизлар ва болаларга нисбатан зўравонликнинг барча шаклларига барҳам беришнинг минтақавий жиҳатлари: уларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожланишига салбий таъсирини бартараф этиш бўйича профилактик чора-тадбирлар.
Ушбу сессия иштирокчилари хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг тарқалиши ва унинг асосий сабаблари, зўравонликнинг уларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатига ҳамда ўз касбий ва шахсий интилишларини рўёбга чиқариш қобилиятига таъсири борлиги, зўравонликни кучайтирувчи гендер камситувчи стереотипларни йўқ қилиш, хотин-қизларга нисбатан зўравонликни олдини олиш ҳамда оиладаги зўравонлик ва камситишга барҳам бериш ва уларга қарши курашиш бўйича билим ва воситаларни тақдим этиш орқали аёлларни оила бюджетини тақсимлаш жараёнига фаол жалб қилиш, зўравонлик хавфини камайтириш омили сифатида аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, зўравонликнинг янги шакллари (рақамли зўравонлик) пайдо бўлганлиги сабабли самарали чора-тадбирлар кўришни таъминлаш, оилавий зўравонлик қурбонларига хизмат кўрсатиш тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қиладилар.











Фото: Акмал Муҳаммадов / “Халқ сўзи”
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг