Самарқандда маст йигит ҳамқишлоғини темир жисм билан калтаклади
Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати
Самарқанд вилояти Нарпай туманида 2022 йил 25 февраль куни соат 23:30 ларда «Қорахитой» қишлоғида яшовчи 24 ёшли йигит Оқтош шаҳрида жойлашган «Азизбек» номли ошхонада овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилган. Маст ҳолатда Нарпай тумани «Ноғорахона» маҳалласидан ўтувчи ички йўлдан яшаш уйига кетаётганида, йўлда 28 ёшли ҳамқишлоғини кўриб қолган. У билан ўзаро келиб чиққан келишмовчилик сабабли жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида маст йигит қўлига ўткир тиғли темир жисмни олиб, ҳамқишлоғи танасининг турли жойларига қасддан уриб, санчиб, тан жароҳати етказган.
Оқибатда, жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан Нарпай туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми «л» банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Р.И. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибида ушланган.
Ҳозирда жиноят қуролини аниқлаш ҳамда жанжал келиб чиқиш сабаби ўрганилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, жиноятни содир этган шахс 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг