Самарқандда ҳам абитуриентлар учун тест синовлари бошланди
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ/«Халқ сўзи». Самарқанд вилоятида 72 минг 305 нафар абитуриент олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида қатнашиш учун рўйхатдан ўтган.
Тест синовлари 6 та бинода — Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими биноси, СамДУ академик лицейи спорт зали, спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мажмуасининг 3 та спорт зали ҳамда Самарқанд давлат педагогика институти спорт залларида бўлиб ўтади.
Олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовлари “Аввал тест, кейин танлов” тамойилига мувофиқ икки босқичда амалга оширилади. Бунда абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган баллидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади.




Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг