Самарқандда эркак ўзини юк машинаси остига ташлаб, жонига қасд қилди
Видеодан кадр
Самарқанд вилоятида 41 ёшли эркак ўзини юк машина остига ташлаб жонига қасд қилди. Бу ҳақда «Халқ сўзи»га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.
Билдирилишича, ҳодиса 27 октябрь куни соат 12:30 ларда Пахтачи тумани «Амиробод» маҳалласидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг Самарқанд-Бухоро йўналиши 139-км да содир бўлган.
Хатирчи тумани «Полвонота» маҳалласида яшаган 41 ёшли руҳий касал А.Б. фуқаро Ю.Й. бошқарувида бўлган Ман юк автомашинаси остига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Ҳодиса оқибатида А.Б. воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан марҳум шахсга нисбатан суд тиббий экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг