Самарқандда аҳоли учун янги кўприк қурилди
Фото: Халқ сўзи
Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги «Зарбанд» ва «Бешбола» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун янги кўприк қуриб фойдаланишга топширилди.
Гап шундаки, жорий йилнинг 21 август санасида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Иштихон тумани аҳолиси учун сайёр қабул ўтказган эди. Унда «Бешбола» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бегали Имомқулов ҳудуддаги эски кўприкни сел ювиб кетгани ва бу атрофдаги қишлоқлар аҳолиси учун жуда катта ноқулайликлар келтириб чиқараётганини, болалар мактабга қатнай олмаслигини айтиб, ушбу муаммонинг ечими сифатида янги кўприк қуриш ҳақида мурожаат қилган эди.
Қисқа фурсатда бу муаммо амалий ечимини топди. Иштихон туманидаги олис «Зарбанд» ва «Бешбола» МФЙ аҳолиси учун узунлигни 25 метр бўлган янги кўприк қуриб фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда нуронийлар қўлларини дуога очиб, юрт тинчлиги ва равнақи, эл омонлигини сўраб дуо қилишди. Иштирокчилар ва ўша ҳудуддаги 81-мактабда таълим олувчи бир гуруҳ ўқувчилар илк йўловчилар сифатида янги кўприкдан ўтишди.
Абдулазиз Йўлдошев, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Шавкат Мирзиёев Вашингтон шаҳрида Тинчлик кенгашининг дастлабки йиғилишида иштирок этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг