Самарқандда 11-синф қизлари «самосуд» қилинди
Ижтимоий тармоқларда Самарқандда мактаб ўқувчилари ва бегона қизлар ўртасида юз берган жанжал видеолари тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2025 йил 29 апрель куни Пастдарғом тумани Қўшқудуқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи автомобиль йўлида ҳамда туманнинг 83-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида Самарқанд шаҳрида яшовчи 2007 йилда туғилган қиз Э.Б. жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу мактабнинг 11-синф ўқувчиларини уриб тан жароҳати етказган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарда мактаб директори ўқувчиларни уларни сўраб келган зўравон қизларга ўзи топшириб қўйгани айтилган.
Мазкур ҳолат бўйича Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 18 ёшли фуқаро Э.Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда нақд пулга уй-жой ва машина олди-сотдиси бекор қилинади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Электрон рецепт» тизими бўйича расмий баёнот берди
- “Реал Мадрид” аламли тарзда мағлубиятга учради
- Остонадаги кинотеатрда йирик ёнғин юз берди (+видео)
- Инсон ҳаётидаги босқичли даврлар. Қариш жараёни бир текис кечмаслиги маълум бўлди
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг