Самарқандда 15 ёшли қиз фарзандли бўлди: боланинг отаси 18 ёшда
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида жойлашган мактабларнинг бирида 8-синф ўқувчиси ўғил фарзандли бўлгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганиб, ўз кузатувига олганлигини эълон қилди.
Мактабнинг 8-синф ўқувчиси, вояга етмаган (2009 йилда туғилган) П.З. ўзига аввалдан таниш бўлган, 2006 йилда туғилган Ш.Э. билан яқин муносабатда бўлгани аниқланди. Ўқувчи қиз 2024 йил 6 май куни шифохонада чақалоқни дунёга келтирган.
Мазкур ҳолат юзасидан (вояга етмаган қизнинг ёшидан келиб чиқиб, ариза билан мурожаат қилинмаган) туман ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисми (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бошқа маълумотлар ҳозирда очиқланмаган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Миллий нақшларда ўзлигимиз намоён
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг