Самарқанд ва Хоразмда акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг ноқонуний савдоси фош этилди
Самарқанд ва Хоразм вилоятларида акциз маркасиз тамаки ва алкоголли маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси аниқланди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида йирик миқдордаги қалбаки маҳсулотлар мусодара қилинди.
Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида «Алишер Навоий» маҳалласида жойлашган савдо дўкони текширилди. Фуқаро М.Н. сифатини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлмаган 51 турдаги, умумий баҳоси 41,3 миллион сўмлик 916 дона қалбаки акциз маркали алкоголли маҳсулотларни сотувга қўйгани аниқланди. Барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Шунингдек, Нарпай туманидаги «Мирбозор бозори» ҳудудида фаолият юритувчи «Н.Э.» хусусий корхонаси раҳбари Э.Т.га тегишли дўконда 29 турдаги, 60 миллион сўмлик 3 минг 147 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ноқонуний равишда сотилаётгани маълум бўлди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари мазкур маҳсулотларни мусодара қилди.
Хоразм вилоятида ҳам шу каби ноқонуний фаолият билан шуғулланган шахсларга нисбатан чоралар кўрилди. «Д.У.» МЧЖга тегишли савдо дўконида сотувчи фуқаро Б.А. 57 турдаги, умумий баҳоси 43,3 миллион сўмга тенг бўлган 2 минг 139 дона акциз маркасиз тамаки маҳсулотларини сотишга урингани аниқланди. Барча товарлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки акциз маркаларини тайёрлаш ва тарқатиш) ва 186-1-моддаси (қонунга хилоф равишда алкоголли ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) бўйича жиноят ишлари қўзғатилди. Тергов ишлари давом этмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг