Самарқанд кўчаларидан бирида гастрономик туризм маскани барпо этилади
Самарқандда туризм салоҳиятини янада ривожлантириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу борадаги ишлар натижасида шаҳардаги Орзу Маҳмудов кўчаси яқин вақт оралиғида бутунлай янги қиёфа касб этади.
Ҳозирги пайтда мазкур кўчада гастрономик туризмни ривожлантириш учун ихтисослаштирилган ҳудуд ташкил этиш ишлари жадал суръатларда давом этмоқда.
Хусусан, Орзу Маҳмудов кўчаси тўлиқ асфальт қилиниб, пиёдалар йўлаклари ҳам замон талаблари даражасига келтирилмоқда. Мазкур кўчада ўз хизмат турларини йўлга қўювчи тадбиркорлар ҳамда ташриф буюрувчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида ўзларига тегишли ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини олиб боришмоқда.
Бугунги кунда бу ерда тематик услубдаги ёритиш мосламаларини ўрнатиш, шунингдек, ретро-кўприк қуриш ишлари қизғин тус олган. Таъкидлаш керакки, лойиҳани жорий йилнинг ўрталарида якунлаш режалаштирилган.
Келгусида ушбу ҳудудда маҳаллий ва хорижий сайёҳларга гастрономик хизмат кўрсатиш билан биргаликда турли фестиваль, қизиқарли томоша ва тадбирлар ҳам ўтказиш кўзда тутилган.
Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Аналог турмуш тарзи”. Инсонларда сунъий интеллектга қарши кайфият кучаймоқда
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
- «Бутун эл-юртимизни бирлаштирадиган улуғ бир ғоя бор. У ҳам бўлса, Ватан манфаати, халқимиз манфаатидир»
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Кучли қичишиш ва жисмоний азобдан ташқари, инсонни руҳан ҳам емиради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг