Самарқанд халқаро аэропорти Европа рейтингида юқори ўринни эгаллади

15:56 19 Февраль 2025 Жамият
282 0

Самарқанд халқаро аэропорти нуфузли «ACI Europe» рейтингида йилига 1 миллиондан 10 миллионгача йўловчи ташишга мўлжалланган аэропортлар орасида 2-ўринни эгаллади. Бу ҳақда «Air Marakanda» авиакомпанияси хабар берди.

Европа аэропортлари халқаро кенгаши маълумотларига кўра, жорий йил Самарқанд аэропортида йўловчилар оқимининг кескин ортиши кузатилган. Бу кўрсатгич 2019 йилга нисбатан 186 фоизга, 2023 йилга нисбатан эса 37 фоизга ортган.

Жумладан, 2024 йилда аэропорт 1,38 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатиб, ўз фаолияти тарихидаги энг юқори натижани қайд этган.

Маълумот учун, айни пайтда Самарқанд халқаро аэропортининг замонавий терминалини «Air Marakanda» авиакомпанияси бошқаради. У 17 та компания билан ҳамкорлик қилиб, бугунги кунда 18 та йўналиш бўйича 16 та халқаро, 2 та ички авиақатновларни амалга ошириб келмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер