Сайхунобод туманида инвестиция ва туризм соҳаларидаги ислоҳотлар муҳокама қилинди

Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси Алишер Агзамходжаев Сирдарё вилоятининг халқ депутатлари Сайхунобод тумани Кенгашнинг доимий комиссиялари аъзолари ва масъул идоралар вакиллари билан учрашди.
Учрашувда туманда иқтисодиёт, инвестиция, туризм ва ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни самарали рўёбга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, Сайхунобод тумани «Гулистон», «Ўрикзор» ва «Фаровон» маҳаллаларида «маҳалла еттилиги» фаолияти билан ҳам танишилди. Сайловчилар, ёшлар етакчилари ва масъуллар билан бўлиб ўтган учрашувда аҳоли мурожаатлари ҳамда долзарб муаммолар кўриб чиқилди.
Сенатор тумандаги янги туризм масканлари ва йирик саноат объектлари фаолияти билан ҳам танишди. Хусусан, Марказий Осиёда ун, ёғ ва озуқа маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича етакчи саналган «BESHEFAR GROUP» ҳамда парранда гўшти маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «ABDUL RAZAK GROUP» корхоналари фаолияти ўрганилди.
Шунингдек, маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан мулоқот ўтказилиб, туманнинг инвестиция салоҳияти, амалга оширилаётган йирик лойиҳалар ва миллий бренд маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш масалалари муҳокама қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг