Саида Мирзиёева Ургут туманидаги сув таъминоти муаммолари билан танишди
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Самарқанд вилоятининг Ургут туманига ташрифи чоғида ҳудуддаги сув таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни ўрганди.

Маълум қилинишича, туманда сув билан барқарор таъминланмаган минглаб гектар ер майдонлари мавжуд. Эскирган насос станциялари сабабли эса катта миқдорда сув йўқотишлар кузатилмоқда. Айрим ҳудудларда сув танқислиги ҳосилдорликни пасайтириб, экспорт салоҳиятини чеклаб келаётгани таъкидланди.

Шунингдек, янги лойиҳалар доирасида ушбу муаммолар тизимли ҳал этилиб, 10 минг гектардан ортиқ ер майдони барқарор суғоришга ўтказилади, насос станциялари реконструкция қилинади, кичик сув омборлари қурилади, энергия тежамкор технологиялар жорий этилади. Натижада сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми ва экспорт имкониятлари кенгаяди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг